Маълумки, жамият ва табиат ўртасидаги муносабатларни тадқиқот этишга мўжалланган фанлардан биттаси психология ҳисобланади. Психологик билимларни ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида татбиқ етиш кўлами кенгайиб бориши унинг масъулияти ва нуфузи ортаётганлигидан далолат беради. Худди шу боис психолог мутахассисларга нисбатан ижтимоий буюртманинг кўпайиши уларни ҳозирги замон талабига жавоб берадиган даражада тайёрлашни тақозо қилмоқда.
Мамлакатимиз президенти И.А.Каримов асарларида, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги қонун»ида, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да, "Миллий ғоя ва миллий истиқлол мафкураси" ҳужжатида мутахассислар олдига улкан талаблар ва масъул вазифалар юкламоқда. Ана шу вазифаларни амалиётда ўз ифодасини топтиришда умумий психология фани муҳим роль ўйнайди. Мутахассислар тайёрлаш жараёнида умумий психология назарияси ва амалиёти фани касбий билимлар, кўникмалар ва малакаларни шакллантириш борасида устувор ўрин эгаллайди. Мазкур ўқув-услубий мажмуа умумий психология назарияси ва амалиёти дастурига асосланган ҳолда яратилган бўлиб, талабалар учун зарур материаллар изчил равишда, муайян тартибда жойлаштирилган. Ўқув-услубий мажмуада умумий психология назарияси ва амалиётига кириш, шахс ва унинг индивидуал-типологик хусусиятлари, билиш жараёнлари юзасидан маълумотлар умумлаштирилган. Ўқув-услубий мажмуа матни олий таълимнинг барча йўналишлардаги кундузги бўлим талабалари учун мўжалланган. |
0
|
|