Guliston davlat universiteti ichki ta'lim portali

portal.guldu.uz

avatar_rasm umidjon holiqov qo`chqorovich 16.03.2019-13:35:42

Muallif (lar): П.ф.д., проф. Р.Х.Джураев, п.ф.д. Ў.Қ.Толипов, п.ф.д., проф. Р.Ғ.Сафарова, т.ф.д., проф. Х.О.Тўрақулов, п.ф.н. М.Э.Иноятова, п.ф.н. М.С.Диванова
Chiqarilgan yili: 2008
Resurs betlari soni: 185
Resurs formati (doc, docx, ppt, pptx, pdf, rar): doc

Сўз тушунчанинг нутқдаги ифодасидир. Шунга кўра сўзларда турли даражадаги тушунча ва атамаларнинг маъноси ифодаланади. Педагогик атамалар луғатида бугунги кунда педагогика фани ва таълим тарбия соҳасида қўлланиладиган турли сўз ва атамаларнинг мазмуни изоҳланади. Уларнинг соҳа доирасида ифодалайдиган маънолари очиб берилади. Педагогик атамалар луғатини тузишда аниқ шархлаш, изчиллик, кетма-кетлилик тамойилларига амал қилинди. Луғатда фақатгина педагогик маънога эга бўлган сўзлар танлаб олинди ва атамаларнинг педагогик маъноларигина шарҳланди. Луғатнинг характерли жиҳатларидан яна бири, унда сўзларнинг замонавий педагогик маънолари шарҳланганлигидадир. Сўзлар ёки атамалар муаян соҳага ихтисослашган бўлади. Улар луғатларда муайян тартибда жойлаштирилади. Тавсифланувчи педагогик атамалар, уларнинг маънолари, ёзилиши ифодаланган китобдир. Педагогик атамалар луғати педагогика илмининг ривожланиши ва оммалашувида муҳим ўрин эгаллайди. Унда педагогика фанида барқарорлашган ва шакллана бошлаган билимлар акс этади. Мазкур луғат илмий, ижтимоий, педагогик вазифаларни бажаради: луғатхонга муайян педагогик ҳодиса ҳақида маълумот беради; уларни педагогика соҳасидаги сўз ва атамалар билан таништиради. Мутахассиснинг педагогика ва таълим тарбия соҳасидаги сўз бойлиги ва билим доирасини оширади. Мазкур луғат ҳозирги вақтда педагогика ва таълим тарбия соҳасида маълумот, ахборот тўплаш ва уни мутахассисларга етказишда муҳим илмий амалий аҳамиятга эга. 1925 йилдан бугунги кунга қадар Республикамизда 50 дан ортиқ соҳа бўйича 140 тага яқин атамалар луғати нашр этилган бўлиб, улар орасида педагогик атамалар луғати мавжуд эмас. Бугунги кунга келиб педагогика илми, таълим тарбияни тез суръатлар билан ривожланиши натижасида педагогик атамалар луғатини яратишга кучли эҳтиёж вужудга келди. Педагогик атамалар луғатининг вазифа доираси жуда кенгдир.
 
Ko'rildi: 119     Ko'chirildi: 543


Âíèìàíèå
Diqqat, cheklanish!!!
Ma'lumotga fikr qoldirish faqat saytdan ro'yxatdan o'tgan foydalanuvchilar uchun ruxsat berilgan!!!
Ro'yxatdan o'tish uchun shu erni bosing.

www.guldu.uz
www.hemis.guldu.uz
www.student.guldu.uz