Ушбу «Агрокимё» дарслиги ўзбек тилида яратилган дарслик бўлиб, Агрокимё фанининг предмети, вазифалари, тарихи, текшириш услублари, қонуниятлари, ўсимликларнинг кимёвий таркиби ва озиқланиши, ўсимликлар озиқланиш нуқтаи назаридан тупроқларнинг хоссалари, ўғитлар, уларнинг турлари, олиниши, қўлланиши, ўғит қўллаш тизимини ишлаб чиқиш ва асосий қишлоқ хўжалик экинларини ўғитлаш, агрокимёнинг экологик муаммолари баён этилган.
Дарслик университет ва қишлоқ хўжалик олий ўқув юртларининг Тупроқшунослик, Агрокимё ва агротупроқшунослик таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган.