Волейбол тўп билан ўйналадиган спорт ўйини ҳисобланади, у тўр билан бўлинган махсус майдончада ўйналади. Унда олтита ўйинчидан иборат иккита жамоа мусобақалашади. Ўйиннинг мақсади тўпни тўр устидан йўналтириш бўлиб, у рақиб майдончасига тегиши керак. Рақибнинг ҳудди шундай ҳаракатига еҳтиёт чора кўриш зарур ёки олдиндан бартараф қилиш керак. Бунинг учун волейбол жамоаси тўпга уч марта қўл теккизиш имкониятига эга. Волейбол 1895 йил яратилган деб расман тан олинади. Америка Қўшма Штатларининг Массачусец штатидаги Гелиакс коллежи жисмоний тарбия ўқитувчиси Вилям Морган томонидан волейбол ўйинини кашф етди. У, биринчи бўлиб, 1897 йили ўн банддан иборат ўйин қоидаларини ишлаб чиқди. булар: Майдоннинг чэгараловчи чизиқлари. Ўйин учун жиҳозлар.