Мустақил Ўзбекистон 15 ёшда. Бу ўтган давр мобайнида футболчилар ва тренерларнинг бир неча авлоди алмашди. Терма жамоалар турли миқёсдаги халқаро мусобақаларда иштирок этиб, муайян ютуқларга эришдилар. Мамлакатнинг ички чемпионати ҳар йили мунтазам равишда ўтказиб турилади. Болалар ва ўсмирлар учун мини футбол бўйича кўпгина мусобақалар ташкил этилмоқда. Аёллар футболига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Ўзбекистонда уюшган ҳолда футбол билан шуғулланув-чилар 70000 дан ортиқ, 320 дан зиёд футбол мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар мавжуд; терма жамоаларни тайёрлаш бўйича янги марказлар очилмоқда, 3000 дан ортиқ тренерлар ўрта ва олий жисмоний тарбия маълумотига эга. Бугунги кунда «Футбол» дарслигини яратиш зарурати туғилди ва унда Ўзбекситон Республикаси мустақиллиги йилларида қўлга киритилган ҳозирги замон илмий тадқи-қотларига доир маълумотлар ўз аксини топди. Дарслик жисмоний тарбия институтларининг футболга ихтисослашаётган талабалари учун мўлжалланган бўлиб, у мазкур фан бўйича мутахассислар тайёрлаш дастурига мувофиқ ҳолда тузилган. |
0
|
|