Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ҳамда даромадлар ва харажатларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг ягона услубиётини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга шарҳни ишлаб чиқсин ва эълон қилсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган Низомнинг солиқ солишнинг соддалаштирилган шаклини қўлловчи кичик корхоналар ҳамда юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан қўлланилиши бўйича йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Қуйида 2-банд бўйича санаб ўтилган барча харажатлар харажатларнинг комплекс моддалари ҳисобланади ва уларни ҳисобга олиш мазкур Низомнинг
1.5-банди муқаддимасида кўрсатилганидек харажатлар элементлари бўйича ташкил этилади.
2.1.2.1. Низомнинг 1.2-бандида санаб ўтилган, маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан боғлиқ меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, маъмурий-бошқарув ходимларидан ташқари.
2.1.2.2. Низомнинг 1.3-бандига мувофиқ,
2.1.2.1. бандга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага харажатлар.
2.1.2.4. Низомнинг 1.4-бандига мувофиқ асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси.
2.2.1. 1.2-бандда санаб ўтилган бошқарув ходимларига тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари.
2.2.2. 1.3-бандда санаб ўтилган бошқарув ходимларига тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар.