Ушбу ўқув-услубий мажмуа амалдаги дастур асосида тайёрланиб, унда фан бўйича муаммоли маърузалар тўплами, семинар машғулотлар ишланмалари, мустақил иш топшириқлари, тавсия этилган адабиётлар рўйхати жамланган. Муаммоли маъруза матнида замонавий педтехнология тизимига суянган ҳолда дарс мақсади ва идентив ўқув мақсадлари, мавзу бўйича кўриб чиқилиши зарур бўлган муаммолар, назорат саволлари келтирилган. Маърузалар тўпламида маънавиятнинг моҳияти, таърифи, асосий турлари, бошқа маънавий соҳалар билан алоқаси ва ҳаётдаги ўрни очиб берилган. Ҳар бир мавзу охирида фанда ечимини кутаётган илмий муаммолар келтирилган. Семинар машғулотлари ишланмасида кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар, мустақил топшириқларда талаба мустақил равишда ўрганиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.