Ўтмиш меросимиз ёшлар тарбияси учун муҳим восита бўлиб хизмат қилмоғи лозим. Биз шу кунда кенг кўламдаги ахборот воситаларига, манбаларига эгамиз. Булар кундалик ҳаётимизда фарзандларимиз қалбига етиб бориши лозим. Бу борада Абу Исо Муҳаммад бинни Имом Термизий, Исмоил Бухорийнинг ҳадислари ёки Муҳаммад пайғамбаримизнинг «1001 ҳадиси»нинг нашр этилиши, «Қуръони Карим»нинг таржимаси, Юсуф Хос Ҳожиб, Муҳаммад ва Маҳмуд Қошғарийларнинг асарлари, шу билан бирга, бошланғич таълим устодлари М.Беҳбудий, А.Фитрат, Саидрасул Азизий, Исохон Ибрат, Муҳаммад Авобий, Шокурий, Мунаввар Қори, Абдулла Авлоний, Хамза ва бошқаларнинг яратган дарслик ва асарларида миллий масалалар муҳим аҳамият касб этади.