Мустақилликдан кейинги ларда маънавият масаласи, миллий ўзликни англаш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган екан бу соҳага алоҳида эътибор талаб етилмоқда. миллий ўзликни англаш, миллий маданий меросни тиклаш, ёшларни миллий ғоя руҳида тарбиялаш воситалари хусусида гап борар екан миллий –маърифий ишлар, уларни йўлга қўйиш, ўтказиш усуллари алоҳида аҳамият касб етади. “Маънавий-маърифий ишлар ва уни ташкил этиш методикаси” фани “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ушбу соҳага доир мутахассислар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.