Ушбу дастур технологик ва физик-кимёвий назоратни ўрганиш орқали, Республика ёғ-мой корхоналарида мойли хом ашёларини қабул қилиб омборларга жойлаштириш, сақлаш, тозалаш, ишлаб чиқаришга бериш, чақиш-ажратиш, янчиш, ўсимлик мойларини пресслаш ва экстраксиялаш усуллари билан мой ишлаб чиқариш ҳамда уларни қайта ишлаш жараёнларидаги физик-кимёвий назоратларни тўғри ташкил қилишни ва хом ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни ҳамда чиқиндиларни сифатини аниқлашдаги тахлилларни тўғри бажариш, шу билан бирга тахлиллар натижалари асосида ёғ-мой корхоналарида ҳисоб-китобларни тўғри олиб борилиши масалаларини қамраб олади.