Амалдаги 5630100-Экология ва атроф-муҳит мухофазаси бакалавриат таълим йўналиши давлат таълим стандарти (2017) ҳамда «Шаҳар ва саноат экологияси » фаннинг ўқув дастурига (2017) мувофиқ талабалар Шаҳар ва саноат экологияси курси бўйича шаҳарларнинг ташкил топиши ва ривожланиши билан танишиш, саноат корхоналари ва уларни жойлаштириш қонуниятлари, саноат корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришнинг йўллари билан танишиш, саноат корхоналари чиқиндилари ва уларни бартариф қилиш йўллари тўғрисида тегишли билимга эга бўлишлари талаб қилинади.