Ушбу ўқув-услубий мажмуа 5410200- агрономия, 5410500-қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси бакалавриат таълим йўналишида таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Ўқув-методик мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 25.08. 2016 йил тасдиқланган тупроқшунослик ва агрокимё фани намунавий дастури (№ БД – 5410200- 3.02) талаблари асосида тайёрланиб, унда замонавий педтехнология тизимига суянган ҳолда тупроқ, тупроқ пайдо қилувчи омиллар, механик ва физик хоссалари, тупроқ типлари, тарқалиш зоналлиги,мелиорацияси ва экологик ҳолати баён қилинган. Ҳар бир мавзу охирида талабалар томонидан бажарилиши зарур бўлган топшириқлар ва назорат саволлари келтирилган. Ўқув-услубий мажмуа Гулистон давлат университети Илмий кенгаши томонидан (...- баённома .....2017 йил) кўриб чиқилган ва ўқув жараёнида қўллашга тавсия этилган.