Педагогика олий таълим муассасалари учун мўлжалланган мазкур дарсликда педагогика фанининг асослари, мақсад, вазифалари, тадқиқот методлари, дидактика ва тарбия назариясининг умумий мазмуни (чунончи, тамойил, шакл, метод ва воситалари, ижтимоий тарбия турлари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари, самарали ташкил этиш омиллари, Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизими, таълим муассасаси менежменти, шунингдек, коррекцион (махсус) педагогиканинг моҳиятлари) хусусида сўз юритилади.
Дарслик Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети “Умумий педагогика” кафедрасида ишлаб чиқилган дастур талабларига мувофиқ яратилди. Дарсликдан педагогика, шунингдек, муайян мавзуларни ўрганишда нопедагогик йўналишда фаолият олиб бораётган олий ўқув юртлари, ўрта махсус касб таълими муассасаларининг педагог-ходимлари, талабалар ҳамда илмий изланувчилар фойдаланишлари мумкин. |
![]() |
0
|
![]() |
|