Ўзбекистон – аграр индустрлашган республика бўлиб, мамлакат иқтисодиѐтида
қишлоқ хўжалигининг аҳамияти улкан. Чунки унда республика ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисмига, озиқ-овқат маҳсулотларининг 95-97 фоизга яқини яратилмоқда. Давлат миқѐсидаги жами валюта тушумининг яримидан ортиғи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳисобига олинмоқда. Эндиликда қайта ишлаш саноатининг юксалиши, аҳоли сонининг ўсиши, ташқи бозор талабининг ўзгариши экологик талабларга жавоб берадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш жараѐнлари янада ривожлантирилишини объектив равишда тақазо этмоқда. Шунинг учун ҳам тармоқни ривожлантириш ва самарадорлигини юксалтириш зарур. Қишлоқ хўжалигини бозор иқтисодиѐти қонунлари талаблари даражасида ривожлантириш учун тармоқда эркин фаолият кўрсатиш имкониятига эга бўлган турли хилдаги мулк ва мулкчилик шаклларининг, уларга асосланган тадбиркорлик турлари ва улар ўртасидаги эркин бозор муносабатларининг назарий, услубий асосларини теранлаштириш, такомиллаштириш, инвестицияларни кўпроқ жалб этиб, фан-техника ютуқларини, янги техникаларни, илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, чекланган ер ва сув ресурсларидан, доимий ва ўзгарувчи капиталдан ҳамда меҳнат ресурсларидан қисқа ва узоқ муддатларда тўлиқ ва самарали фойдаланиш йўлларини аниқ белгилаш, барча харажатларни тежаш, меҳнат унумдорлигини юксалтириш, ишчи-хизматчиларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш негизида фойда суммасини кўпайтириш йўлларини асосланган ҳолда белгилаб олиш мақсадга мувофиқдир. Бу масалаларнинг илмий ҳамда амалий асосларини яратишда, ривожлантиришда, уларни ишлаб чиқаришга жорий этишда қишлоқ хўжалигининг ўзига хос, халқимизнинг миллий хусусиятларини эътиборга олиш зарур. |
![]() |
0
|
![]() |
|