Ушбу кўникмаларни талабалар “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига товар ишлов бериш” курсида ўтказиладиган амалий машғулотларда ва мустақил ишни бажариш пайтларида эгаллайдилар. Ҳар бир амалий машғулот учун ажратилган вақтда талаба берилган топшириқни бажариши, кесмалар тайёрлаши ва уни микроскопда кузатиб, ундан тегишли расмларни чизиб олиши тавсия қилинади. Дарс якунида талаба томонидан машғулотдан кейин бажарилиши лозим бўлган мустақил иш топшириқлари келтирилган бўлиб, камлашга хизмат қилади. Қуйида амалий машғулотларнинг тахминий мавзулари рўйхати келтирилмоқда.