Мелиорация ва ер тузиш фанини ўқитишдан мақсад –қишлоқ хўжалиги соҳаси учун тайёрланаётган мутахассисларга ернинг табиий ноқулай шароитларини (сув, ҳаво, озиқа, иссиқлик) тубдан яхшилаш, тупроқ унумдорлигини узлуксиз ошириб бориш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида ер тузларининг таркиби, ҳудудий жойлашуви ҳамда ички майдонларни тузиш бўйича назарий ва амалий билимлар беришдир.
Фаннинг вазифаси – талабани ушбу фан бўйича олган назарий ва амалий билимларини ишлаб чиқаришга қўллаш бўйича кўникмалар ҳосил қилишдир.