Ўқув қўлланмада Ўзбекистон ва жахон туризм бозорининг ҳозирги кундаги
ҳолати ҳамда туристик маҳсулотнинг ўзига ҳос жиҳатлари таҳлил қилинади, хозирги замон истеъмолчилари ва уларнинг туристик маҳсулотга бўлган талаблари ёритиб берилади, шунингдек ўқув қўлланмада туристик мажмуа бошқарувини ташкил этиш Ўзбекистон ҳамда бошқа хорижий мамлакатлар даражасида ҳам кўриб чиқилади. Асосий эътибор хизматларни таклиф этувчи туристик корхона ва фирмаларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликларига қаратилади, чунки туристик маҳсулот кўплаб ташкилотларнинг сайи ҳаракатлари натижасида ишлаб чиқил ади. Корхоналарнинг самарали фаолият юритиши ва уларнинг рақобатбардошлиги туристик маҳсулот ишлаб чиқаришда иштирок этувчи ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ. |
![]() |
0
|
![]() |
|