2005 йил 7 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими вазирликлари ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қўшма қарори билан “Республикада экологик таълимни ривожлантириш ва эколог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш истиқболлари” Дастури ва Концепцияси қабул қилинди. Шуларга биноан 2010 йилнинг декабрь ойида қабул қилинган Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари томонидан БМТнинг Барқарор ривожланиш учун таълим дастурига биноан 2011-2012 ўқув йилида олий таълим муассасаларида тегишли бакалавриат йўналишлари бўйича экология, табиатдан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасига оид ўқув-услубий мажмуаларни такомиллаштириш ва амалга жорий этиш вазифаси киритилган.